Ўзбекистон

АОКА мутасаддилари ва медиа экспертлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

Давра суҳбатида медиа экспертлар, тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари, давлат органлари ахборот хизмати раҳбарлари, журналистлар иштирок этди.

АОКА мутасаддилари ва медиа экспертлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди

 

Бугун Grand Mir меҳонхонасида АОКА, ЎзДЖТУ ҳузуридаги Медиа ва коммуникациялар илмий-тадқиқот институти, "Янги медиа таълим маркази" ННТ билан ҳамкорликда ташкил этилган "Замонавий медиа муҳитда ахборотнинг ишончлилиги, медиа билан хавфсиз мулоқот ва медиасаводхонликни тарғиб қилиш масалалари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

 

Давра суҳбатида медиа экспертлар, тадқиқотчилар, соҳа мутахассислари, давлат органлари ахборот хизмати раҳбарлари, журналистлар иштирок этди.

 

Мулоқот давомида глобал ва миллий сегментда тарқатилаётган ахборотларни фильтрлаш, нохолис, асосланмаган янгиликлар, дезинформациялар ва фейк хабарлар, тарғиботлар, сунъий хайплар, ижтимоий тармоқларда юзага келаётган инфолюциялар ҳақида хабардорликни ошириш, шу ўринда медисаводхонликни оммалаштириш орқали ушбу долзарб муаммоларга ечим излаш масалалари кенг муҳокама қилинди.

 

 

Шунингдек, бугунги кунда блогерлар, инфлюенсерлар, тролл ва шу каби турли ижтимоий тартибсизликларни келтириб чиқаришга, далилларни бузиб талқин қилишга ҳамда аҳоли ўртасида норозилик ва агрессия уйғотувчи хабарларни тарқатишга уринган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгилаган чоралар ва ўзгартиш, қўшимча киритиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

Ўз ўрнида, Агентлик мутасадди ходими бу каби муаммоларни олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган АОКА томонидан аҳоли медиасаводхонлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, таклиф ва тақдимотлар ҳақида маълумот берди.

 

 

Давра суҳбати қизғин ва мунозараларга бой бўлди. Унда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар соҳадаги муаммолар ечимида самарали хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

АОКА мутасаддилари ва медиа экспертлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди | Zamon.uz