ДХА масъуллари 1 млрд пулни талон-тарож қилди
Ҳозирда 7 нафар айбдор лавозимидан олинган.

Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг собиқ масъул ходимлари бюджет маблағларини талон-тарож қилгани ҳақида ҳабарлар тарқалди. Ҳолатга Адлия вазирлиги муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, cобиқ Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида 864 млн сўм ва Самарқанд вилоят бошқармасида 394 млн сўм жисмоний ва юридик шахсларга қайтариши лозим бўлган маблағлар айрим бухгалтерия ва давлат хизмати маркази ходимлари томонидан ўзлаштирилган.
Кўрилган чоралар натижасида ўзлаштирилган маблағлар тўлиқ қайтарилиши таъминланган. Айбдор 7 нафар ходим лавозимидан озод этилган ҳамда жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун тўпланган метериаллар шу йил февраль ойида прокуратура органларига юборилган.








