Техасда кўприк қулаб тушди
Оқибатда 20 дан ортиқ болалар жароҳат олган.

Техаснинг Сурфсайд-Бич шаҳрида ёғоч кўприк қулаб тушди, оқибатда 20 дан ортиқ бола жароҳат олди, деб хабар бермоқда маҳаллий Fox29 телеканали.
Олти нафар ўсмир тез ёрдам машинасида, яна 10 нафарга яқини эса ўтгинчиларнинг автомобилида шифохонага етказилган.
Воқеа ёзги лагерда дам олаётган болаларни сайрга олиб чиқиш вақтида содир бўлган. Телеканал маълумотларига кўра, маҳаллий полиция кўприкнинг қулаши сабабларини ўрганмоқда.








