Азиз Абдуҳакимов экология вазири бўлди
Парламент депутатлари унинг номзодини маъқуллашган.

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқдилар.
Мажлисда А.Абдуҳакимов экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлари бўйича ўз Ҳаракатлар дастури ҳақида ахборот берди.
Депутатлар А.Абдуҳакимов номзодини Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулладилар.







