Ўзбекистон

ИИБ формасида сигарет чекиб, беҳаё сўзлар ишлатган қизнинг шахси аниқланди

Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ маълумот берди

ИИБ формасида сигарет чекиб, беҳаё сўзлар ишлатган қизнинг шахси аниқланди

 

Ижтимоий тармоқларда бир қиз автомобилда ички ишлар ходими кийимида сигарет чекаётгани ва беҳаё сўзларни ишлатаётгани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат бўйича муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, мазкур видеодаги қиз мактаб ўқувчиси – вояга етмаган 2006 йилда туғилган С.A. бўлиб, унинг ота-онаси билан бирга профилактик суҳбат ўтказилган. Уларга қиз ички ишлар органлари формасини рухсатсиз кийиш билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига кўра, яъни формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш тақиқлангани ва бу хатти-ҳаракати билан у қонунни бузгани тушунтирилган.

 

Суҳбат давомида қиз ушбу формани таниши 20 ёшли Ш.М.дaн олгани ва ушбу видео унга тегишли бўлган Собалт русумли автомобилда суратга олинганлигини билдирган. Текширув жараёнида Sh.M. ушбу формани қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат бўйича қизнинг онаси В.A.гa нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси (“Фарзандларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, Sh.M.dan форма ўрнатилган тартибда олиб қўйилган. Ш.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилган, суд томонидан унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

ИИБ формасида сигарет чекиб, беҳаё сўзлар ишлатган қизнинг шахси аниқланди | Zamon.uz