Тошкентда Damas ва HOWO ЙТҲга учради
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Бугун, 11 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳолат соат 17:40 ларда Сергели тумани Қипчоқ кўчасида юз берган. Унда 2003 йилда туғилган Ш.A. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситаси ҳамда 1984 йилда туғилган A.Ш. бошқарувидаги HOWO русумли тиркамали юк машинаси ўртасида тўқнашув юз берган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








