Тошкентдаги хонадонда майнинг ускунаси аниқланди
Ҳолат бўйича Энергетика вазирлиги маълумот берди.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги хонадонда майнинг ускунаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
9 июнь куни вазирлик ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан назорат тадбири ўтказилган. Унда Учтепа тумани «Нашриёт» кўчаси 96-хонадонда майнинг ускунаси борлиги маълум бўлган.
Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 77 млн 30 минг 400 сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган.
“Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди. Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда”, — дейилади хабарда.








