Зангиотадаги ЙТҲда 8 киши вафот этгани айтилмоқда
Ҳолат юзасидан ИИББ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 8 киши вафот этгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ахборот хизмати раҳбари маълумот берди.
Воқеа жорий йилнинг 9 июнь куни Зангиота тумани ҳудудидан ўтган м-34 Тошкент-Душанбе автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқланишича, Spark автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши оқибатида, шу йўналишдаги Damas билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида йўналишдаги 3 та автомобиль техник шикастланган. 8 та эмас, 1 нафар фуқаро — қарама-қарши йўлга чиқиб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этган. Қолган иштирокчилар турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан, туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








