Ўзбекистон

Хоразмдаги барча мактаб ва боғчалар тўлиқ фильтрланган ичимлик суви билан таъминланади

Шавкат Мирзиёевнинг хоразмлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Хоразмдаги барча мактаб ва боғчалар тўлиқ фильтрланган ичимлик суви билан таъминланади

 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг хоразмлик сайловчилар билан учрашуви бошланди. Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

 

Жумладан, Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Хоразмдаги барча боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. Шунингдек, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров ҳозирги 79 фоиздан 100 фоизга етказилиши режалаштирилган.


Шу мақсадда, қарийб 2 триллион сўм маблағ ҳисобига 500 га яқин янги боғчалар ташкил этилади. Шу билан бирга, келгуси етти йилда вилоятда замонавий мактаблар барпо этиш, мавжудларининг қувватини ошириш ҳисобига қўшимча 90 минг ўқувчи ўрни яратилади. 

 


«Аҳолининг замонавий уй-жойга ўсиб бораётган талабини қондириш мақсадида, 50 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар барпо этилади», — дейди президентликка номзод.

 

Бундан ташқари, 2030 йилга қадар вилоятнинг Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари, Гурлан, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа ва Янгиариқ туманларидаги 1 миллион аҳоли сув таъминоти яхшиланади. Бунинг учун 100 миллион доллар йўналтирилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"