Ўзбекистон

Қорақалпоғистондаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Қорақалпоғистондаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ хабарига кўра, кеча 12 июнь куни соат 14:30 атрофида «Нукус – Чимбой – Тахтакўпир» 4Р-176 автомобиль йўлининг 43 ва 44-километрлари оралиғида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

 

Фуқаро Р.Т. бошқарувидаги Labo автомашинаси ҳамда қарама-қарши йўлакда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Б.М. бошқарувидаги Lacetti автомашинаси тўқнашиб кетган.

 

Тўқнашув натижасида Labo ҳайдовчиси ва Lacetti йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Lacetti ҳайдовчиси ва вояга етмаган йўловчиси Кегейли тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қорақалпоғистондаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди | Zamon.uz