Ўзбекистон

«Болангизни қийнаб завқ оламан» — аёл фарзандини йиғлатиб, эрига видеомурожаат қилди

Аёл Андижон вилоятининг Улуғнор туманида яшаши айтилмоқда.

«Болангизни қийнаб завқ оламан» — аёл фарзандини йиғлатиб, эрига видеомурожаат қилди

 

Ижтимоий тармоқларда она ўз фарзандини йиғлатиб, эрига мурожаат қилгани кўринган видео тарқалди. Айтилишича, аёл Андижон вилоятининг Улуғнор туманида яшайди.

 

“Раҳматлар айтяпти сизга, кўп раҳмат айтяпти. Йиғла, қаттиқроқ йиғла, менга бу таъсир қилмайди, бу дадангга таъсир қилмаяптими, менга ҳам энди таъсир қилмайди”, — дейди боласини йиғлатиб видеога олаётган она.

 

Мазкур воқеага тааллуқли экани айтилаётган скриншотларда Ўғилой исмли фуқаро поччасига хабар ёзиб, фарзандини олиб кетмаса ўлиб қолиши мумкинлиги айтилган.

 

“Почча шу ёшга кирганда фарзанд кўрдингиз, фарзандингиз керак бўлса, уйдагиларингизга айтиб, олиб кетинг. Бола ўлиб қолиши мумкин. Биз ҳеч нарса қилолмаяпмиз. Мен туғганман деб, бизга бермаяпти. Умарбекнинг нима айби бор, юзларига уриб, кўкартириб ташлаган. Ҳа, деса туғдирган келиб, олиб кетсин дейди”, — дейилади ёзишмада.

 

Боласини йиғлатиб, эрига видеомурожаат қилган аёл энди боласига қарамаслигини, бошқа бировга ҳам бермаслигини айтади.

 

“Йўқолиб, эрга тегиб кет дедингизми? Шу гапингиз ёмон ботди. Мен болангизга қарамасам, ит ҳам қарамайди. Ўзим энди қарамайман, лекин сизларга ҳам бермайман. Томоша қилинг, завқланинг. Қанча қаттиқ гапирганингиз сари, шу бола қийналаверади. Ажаб бўлибди, болангизни қийнаб, завқланяпман”, — дейди она.

 

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ҳозир мазкур ҳолат билан шуғулланилаётгани, натижаси бўйича тез орада маълумот берилишини айтди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

«Болангизни қийнаб завқ оламан» — аёл фарзандини йиғлатиб, эрига видеомурожаат қилди | Zamon.uz