Тижорат ташкилотларига «Портал»даги хизматларни кўрсатишга рухсат берилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан айрим тижорат ташкилотларига «Ягона портал»даги хизматларни кўрсатишга рухсат берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар белгиланганлиги муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ва тўлов тизими операторларига ўзларининг мобил иловалари орқали ЯИДХПдаги электрон давлат хизматларини кўрсатишга рухсат берилди.
Бунинг учун мазкур субъектлар Рақамлаштириш вазирлиги билан тегишли шартнома тузишлари лозим.







