Тошкентда Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди
Оқибатда 28 ёшли фуқаро вафот этган.

Бугун, 16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Ҳодиса соат 08:10 ларда Яшнобод тумани ТХАЙ кўчасида юз bergan.1984 йилда туғилган Н.С. Спарк русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан кесиб ўтаётган 1995 йилда туғилган A.T.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда A.T. олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.








