Олмалиқда Damas сувга тушиб кетди
Ҳолат бўйича ИИББ маълумот берди.

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 14 июнь куни Damas сувга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.
14 июнь куни соат таҳминан 08:00 ларда 1993 йилда туғилган ҳайдовчи С.Ш. бошқарувидаги Damas русумли транспорт воситаси “Ибн Сино” кўчасидаги сув ҳавзаси олдида қаровсиз ҳолда қолдирилган.
Машинанинг қўл тормози кўтарилмаганлиги сабабли Damas сув ҳавзасига тушиб кетган. Ушбу ҳолатда автомобилда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган.








