Ўзбекистон гимнастика федерациясига раис сайланди
Бугун федерациянинг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилган.

Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда “Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди.








