Тошкентда 5 та автомашина ЙТҲга учради
Ҳолат Қўйлиқ кўприги устида юз берган.

Бугун, 18 июнь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида бешта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳолат соат 12:20 ларда Бектемир тумани Қўйлиқ кўприги устида юз берди. Унда 1995 йилда туғилган Ш.Р. бошқарувидаги Cobalt, 1990 йилда туғилган З.A. бошқарувидаги Lacetti, 1995 йилда туғилган M.T. бошқарувидаги Spark, 1991 йилда туғилган A.X. Nexia–2 ҳамда 1953 йилда туғилган A.K. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








