Тошкентда бешта машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Бугун, 19 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида бешта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳолат соат 16:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида юз берган. Унда 1970 йилда туғилган З.Ш. бошқарувидаги Cobalt, 1984 йилда туғилган З.Д. бошқарувидаги Nexia–3, 1984 йилда туғилган З.С. бошқарувидаги Toyota, 1990 йилда туғилган A.K. бошқарувидаги Tahoe ҳамда 1958 йилда туғилган Н.И. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашиналар ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.








