Тошкентдаги 16 қаватли уйда ёнғин чиқди
Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган.

Бугун, 19 июнь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан ФВВ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, соат 20:29 да Янгиҳаёт тумани “Янги Дархон” МФЙ Наво кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг юқори қаватидаги хонадонларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 20:38 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:56 да ўраб олинган ва соат 20:59 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 15 қаватдаги хонадонда 5 квадрат метр майдонида ўрин кўрпа ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.








