Тошкент вилоятида юк машинаси 6 та автомобиль билан тўқнашув содир этди
Ҳодисага юк машинасининг тормоз тизими ишламай қолиши сабаб бўлган.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани худудидан ўтган автомобил йўлида 18 июнь куни оат таҳминан 18:00 лар атрофида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган юк автомашинаси Тошкент-Чорбоғ йўналишида харакатланиб кетаётган вақтида тормоз тизими ишдан чиқиши натижасида ўзи билан бир йўналишда бўлган 6 та транспорт воситасига (Spark, Matiz, Nexia-3, Kia ва 2 та Lacetti русумли автомобиллар) бориб урилиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳат олган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







