Ўзбекистон

Андрей Куликов қуриган Орол денгизи туби бўйлаб 42 км.дан ортиқ масофани босиб ўтди — видео

Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Андрей Куликов қуриган Орол денгизи туби бўйлаб 42 км.дан ортиқ масофани босиб ўтди — видео

 

Ўзбекистондаги оммавий югуриш мусобақаси ташкилотчиси Андрей Куликов қуриган Орол денгизи туби бўйлаб 42 км 195 м масофани босиб ўтди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

 

Маълум қилинишича, мазкур марафон 17 июнь – Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни муносабати билан Экология вазирлиги томонидан ташкил этилди. Югуриш "Aral Eco Marathon” марафони доирасида ўтказилди. Мақсад жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини ушбу минтақанинг экологик муаммоларига қаратиш ва барчани сайёрамизни сақлаб қолиш учун фаол қадамлар ташлашга ундашдир.

 

“Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида глобал экологик муаммонинг олдини олиш ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий яшаш тарзини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Хусусан, 2018–2022 йиллар оралиғида 1,6 млн гектар майдонда "яшил қопламалар" ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилинди. 2023 йилда эса Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида 128 минг гектар майдонда "яшил қопламалар" яратилди. Бундан ташқари, ҳар йили 100 гектардан кам бўлмаган ҳажмда саксовул ниҳолхоналари ташкил этилди", — деди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.

 

Таъкидланишича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида ўрмон хўжаликлари томонидан 21,8 млн дона иқлим шароитга мос манзарали, мевали дарахт ва буталарнинг кўчат ва қаламчалари етказиб берилди. Янгидан 500 гектар ҳудудда тупроқ-иқлим шароитга мос дарахт ва буталар турларидан ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди.

 

Қолаверса, жорий йилда Нукус шаҳри атрофида 5 км масофада 3590 та, Урганч шаҳри ва Урганч-Гурлан автомобиль йўли атрофига 5 км масофада 2500 та каталпа, қайрағоч, япон сафораси каби тупроқ-иқлим шароитга мос дарахтлар кўчатлари экилиб, “яшил белбоғлар” барпо қилинди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андрей Куликов қуриган Орол денгизи туби бўйлаб 42 км.дан ортиқ масофани босиб ўтди — видео | Zamon.uz