Ҳимолай тоғлари XXI асрда йўқ бўлиб кетадими?
Катмандудаги тоғларни комплекс ривожлантириш халқаро маркази бунга аниқлик киритди.

Марказ Ҳиндукуш Ҳимолай тоғлари XXI асрда музликларининг 80 фоизини йўқотишини башорат қилган. Тадқиқот ташкилотининг аниқлашича, Ҳимолайдаги музликлар 2010 йилдан буён аввалги ўн йилликдагига қараганда 65 фоизга тезроқ эриган. Музнинг камайиши иқлим ўзгариши билан боғлиқ, уларнинг камайиши қуйи оқимда яшовчи одамлар учун тоза сувнинг камайишига олиб келади.
Олимларнинг фикрига кўра, тоғлардаги икки юзга яқин муз кўллари хавфли бўлиб, аср охирига бориб минтақада бу сув омборларининг ёрилиши, шунингдек, қор кўчкилари туфайли сув тошқинлари сони сезиларли даражада ошиши мумкин. Хавф тоғлардан бошланувчи 12 дарё бўйида яшовчи 2 миллиардга яқин одамга таъсир қилиши айтилмоқда.
Марказ Ҳиндукушдаги қор ва абадий музликлар ҳажмидаги ўзгаришларни аксарият ҳолларда қайтариб бўлмайди, деб атади.
Ташкилот ва ҳисоботидан келиб чиққан ҳолда, музнинг эришини ушлаб туриш учун 2015 йилдаги Париж иқлим келишувининг асоси сифатида қабул қилинган 1,5 даража цельсийгача исишни чеклаш жуда муҳимдир.







