АҚШ камбағал мамлакатларга молиявий ёрдам ажратди
Пулнинг катта қисми Суданга берилади.

АҚШ Судан ва гуманитар инқироз оқибатларидан азият чекаётган қўшни давлатлар учун қўшимча гуманитар ёрдам сифатида деярли 172 миллион доллар ажратилишини эълон қилди.
Қайд этилишича, жорий молия йилида Вашингтон Судан ва қўшни давлатларга, жумладан, Чад, Миср, Эфиопия, Жанубий Судан ва Марказий Африка Республикасига қочқинлар, ички кўчирилганлар ва табиий офатдан жабр кўрган одамларга ёрдам бериш учун 550 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган.
Эслатиб ўтамиз, Суданда апрел ойи ўрталаридан буён Тезкор ҳаракат кучлари (РСФ) ва мамлакат мунтазам армияси ўртасида жанглар давом этмоқда.








