Футзал бўйича Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлади
Бу ҳақда қарор ФИФА Кенгаши йиғилишида қабул қилинди.

Бугун, 23 июнь куни ФИФА Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар бермоқда.
Кун тартибидан ФИФА миқёсидаги бир қатор мусобақалар, хусусан, Футзал ва футбол бўйича жаҳон биринчилиги мусобақаларига мезбон мамлакатларни белгилаш масалалари ўрин олди.
Қайд этилишича, 2024 йилги Футзал бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланди. Мамлакат ФИФА тасарруфидаги Жаҳон чемпионатига биринчи бор мезбонлик қилади.








