Жаҳон

Озарбайжон Украинани тиклашга 10 миллион доллар ёрдам ажратади

Бу ҳақда мамлакат ТИВ Лондонда ўтказилган Украина тиклаш бўйича анжуманда маълум қилди.

Озарбайжон Украинани тиклашга 10 миллион доллар ёрдам ажратади

 

Озарбайжон Украинани тиклаш учун 10 миллион доллардан кам бўлмаган кўмак ажратади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов Лондонда ўтказилган Украина тиклаш бўйича анжуманда маълум қилган.

 

«Озарбайжон Украинадаги ҳозирги инқироз жиддий гуманитар фожиага доялик қилиб, Европа тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солаётганидан чуқур таассуфда. Озарбайжон (низо) Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тамойили асосида тез муддатда ҳал этилиши тарафдоридир. Инқироз келтирган оғир гуманитар оқибатлар аҳолининг уқубатларини енгиллатиш бўйича тезкор чора-тадбирларни талаб этади», – деди Озарбайжон ташқи ишлар вазири.

 

Қайд этилишича, Россия босқини бошлангандан буён Озарбайжон Украинага 20 миллион доллардан зиёд ҳажмда гуманитар кўмак йўллаган. Масалан, 2022 йил декабрь ойида Боку Киев сўровига асосан  озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий ва энергия ускуналаридан иборат 52,2 тонна ёрдам юборган.

 

Бундан ташқари, бомбардимонда вайрон этилган Ирпендаги 12-мактаб Озарбайжон кўмагида қайта тикланган.

 

«Озарбайжон Украинани тиклаш ва реконструкция қилишга, хусусан, электр ускуналар юбориш ва Ирпень шаҳрида реконструкция лойиҳалари амалга ошириш орқали ҳисса қўшишда давом этади. Ушбу кўмакнинг умумий миқдори камида 10 миллион долларни ташкил қилади», – дейди Ж.Байрамов.

 

Уруш ва ҳарбий ҳаракатлар оғриғини ўз танасида қилган Озарбайжон айни пайтда ишғолдан озод қилинган Қорабоғда тиклаш ишларини олиб бормоқда. Бу жараёнда ер остига кўмилган саноқсиз миналар жиддий муаммога айланган. Арманистон ҳозирча мина хариталарини тақдим этганича йўқ. Байрамовга кўра, мавжуд қийинчиликларга қарамай, Озарбайжон Украинага яқин муддатда ҳудудларни минадан тозалаш машинасини ҳам беради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Озарбайжон Украинани тиклашга 10 миллион доллар ёрдам ажратади | Zamon.uz