Қибрайда маст ҳайдовчи 3 кишини уриб юборди
Оқибатда пиёдалардан бири вафот этган.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 19 июнь куни маст ҳайдовчи 3 нафар пиёдани уриб юборди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳодиса Қибрай тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Қибрай-Май автомобиль йўлида юз берган. 1991 йилда туғилган маст ҳолдаги ҳайдовчи С.Ж Ваз-2106 русумли транспорт воситасида руль бошқарувини йўқотиб йўлни чап томонида кетаётган 3 нафар пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида 2009 йилда туғилган пиёда олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Шунингдек, икки нафар пиёда турли хил тан жароҳатлари олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








