“Вагнер” атрофидаги воқеалар Россиянинг ички иши—Блинкен
АҚШ давлат котиби Россиядаги вазият ҳақида гапирди.

Сўнгги кунларда Россия Федерациясидаги «Вагнер» атрофида содир бўлган воқеалар Россиянинг ички иши, деди АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.
“Мен бу ҳақда спекуляция қилишни истамайман. Аввало, бу Россиянинг ички иши”, — дея муносабат билдирган у.
24 июнга ўтар кечаси Ростов-Донуда «Вагнер» Жанубий ҳарбий округи штаб-квартирасини эгаллаб олди. Бу Евгений Пригожиннинг Россия Қуролли Кучлари томонидан ПМС лагерларига ракета ва бомбали ҳужумлар уюштиргани ҳақидаги баёнотлари фонида содир бўлди.
Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши Россиядаги ушбу воқеаларни муҳокама қилмаслигини эълон қилган эди.








