Озарбайжон ва Арманистон ТИВ раҳбарлари АҚШда музокара ўтказади
Музокара Энтони Блинкен иштирокида ўтказилади.

Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Жейҳун Байрамов ва Арарат Мирзоян музокаралар ўтказиш учун Америка Қўшма Штатларига ташриф буюрди.
Ҳамкасбларнинг амалий ташрифи АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Ташриф доирасида вазирлар Блинкен билан учрашиши режалаштирилган. АҚШ Давлат котиби, шунингдек, Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатиш бўйича икки томонлама шартномалар бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказади.








