Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқди
Футболчилар Саудия Арабистони жамоасини мағлуб этди.

Футбол бўйича Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё кубогининг чорак финалида Саудия Арабистони жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал билан бирга жорий йил Индонезияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритди.
Голлар Оллаберган Каримов ҳамда Дилшод Абдуллаев томонидан киритилган.
У-17 терма жамоаси энди Осиё кубоги ярим финалида Жанубий Кореяга қарши тўп суради.








