Ўзбекистон

Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга келишиб олди

Бош вазир ўринбосари АҚШ расмийлари ва етакчи америка компаниялари вакиллари ҳамда раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга келишиб олди

 

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Вашингтонга ташриф буюрди ва АҚШдаги ҳукумат расмийлари ҳамда етакчи америка компаниялари вакиллари ҳамда раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

 

Инвестициялар, саноат  ва савдо  вазирлиги (ИССВ)  маълумотига кўра, АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу, АҚШ савдо вазирининг ўринбосари Алан Эстевес, АҚШ савдо вакили ўринбосари Сара Бянки, АҚШ-Ўзбекистон Савдо палатаси раиси Керолин Лемм ва бошқа расмийлар билан музокаралар бўлиб ўтди.

 

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашув давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Америка томони Ўзбекистон билан йирик лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутган ҳолда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини эътироф этди.

 

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши жараёнининг тезлаштириш доирасида ҳамкорликни ривожлантириш келишиб олинди.

 

Шунингдек, АҚШ савдо вакили ўринбосари Сара Бянки билан мулоқотда Ўзбекистон сармоявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш, савдо тўсиқларини бартараф этиш ҳамда савдо операцияларини янада осонлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда Ўзбекистонда энергетика, машинасозлик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган АҚШ компанияларининг муваффақиятли фаолияти алоҳида таъкидланди.

 

АҚШ савдо вакили ўринбосари Сара Бянки билан мулоқотда Ўзбекистон сармоявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш, савдо тўсиқларини бартараф этиш ҳамда савдо операцияларини янада осонлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда Ўзбекистонда энергетика, машинасозлик, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва бошқа соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган АҚШ компанияларининг муваффақиятли фаолияти алоҳида таъкидланди.

 

Ташриф якунлари бўйича томонлар стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, инвестициявий ҳамкорлик ва ўзаро савдони кенгайтиришга тайёрлигини тасдиқладилар.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга келишиб олди | Zamon.uz