Ўзбекистон

Ўзбекистонда бир йилда 1200 дан ортиқ наркожиноят фош этилди

Шунингдек, махсус операцияларда 11 нафар наркожиноятчи ушланган.

Ўзбекистонда бир йилда 1200 дан ортиқ наркожиноят фош этилди

 

2022 йилда Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 1279 та наркожиноят фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

 

Ноқонуний муомаладан 917 кг гиёҳвандлик воситалари, жумладан, героин, опий, моддалари мусодара қилинди.

 

Шунингдек, 373 минг 550 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

 

Таъкидланишича, республикада синтетик наркотик моддаларни мусодара қилиш ҳолатлари кўпайган.

 

Хусусан, 2022 йилда 32 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмадан олинган бўлиб, улар асосан мефедрон, амфетамин, “Алфа-ПВП” ва МДМА каби наркотиклар ҳисобланади.

 

Халқаро ҳамкорлик доирасида 2022 йилда Россия Федерал хавфсизлик хизмати, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси, Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси билан биргаликда 9 та фаол тадбир ва махсус операциялар ўтказилиб, 11 нафар наркожиноятчи ушланди ҳамда 166,4 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.