Ўзбекистонда июл ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот берилди
Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, июль ойи жуда иссиқ бўлмаслиги кутилмоқда.

Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, июль ойи жуда иссиқ бўлмаслиги кутилмоқда.
Ўзхбекистон ҳудуднинг катта қисмида ўртача ойлик ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда ва фақат шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида Эрон ҳудудларидан яна иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига июл ойи иссиқ об-ҳаво билан бошланади. 1-3 июль кунлари ҳаво ҳароратининг қийматлари 37-40 даражага, чўл ҳудудларда ва республика жанубида 41-43 даражага етади.
Бироқ июль ойи биринчи ўн кунлиги ўрталарига бориб, ҳарорат 3-5 даражага пасайиши кутилмоқда. Кейинчалик, ой охиригача ҳаво ҳарорати кечалари 20-25 даража атрофида, баъзи жойларда 27 даража иссиқ, кундуз кунлари 33-38 даражагача, айрим кунларда 39-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-45 даражагача иссиқ бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда, асосан тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим кунларда маҳаллий қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.







