Ўзбекистон

Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахтда айрим кўчалар ёпилади

Қурбон ҳайити нишонлаши муносабати билан пойтахтадаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахтда айрим кўчалар ёпилади

 

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан пойтахтда 28 июнь куни соат 00:00 дан соат 07:30 га қадар айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.

 

Жумладан,

 

Мирзо Улуғбек тумани:

 

  • «Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли - Султония кўчасигача.

 

Бектемир тумани:

 

  • «Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси - Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.

 

Олмазор тумани:

 

  • «Исломобод» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси - КХАЙ– Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон - Сағбон кўчалари чорраҳасигача;
  • «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.

 

Шайхонтохур тумани:

 

  • «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза –
  • Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
  • «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор - Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон - Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача;
  • «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

 

Чилонзор тумани:

 

  • «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чоррахасигача;
  • «Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
  • «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача;
  • «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқумий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.

 

Учтепа тумани:

 

  • «Абдуллох ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача;
  • «Ҳазрати Али» масжиди Назарбек-Махорат кўчалари чоррахасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

 

Юнусобод тумани:

 

  • «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
  • «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

 

Яккасарой тумани:
 

  • «Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.


 

Яшнобод тумани:
 

  • «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача;
  • «Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси - Имом Бухорий - Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон - Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.

 

Миробод тумани:
 

  • «Қўлиқ ота» масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.


Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Фуқароларимиздан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз, дейилади хабарда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Қурбон ҳайити муносабати билан пойтахтда айрим кўчалар ёпилади | Zamon.uz