Жаҳон

«Компромат иши» судга оширилди

Айбланувчилар фуқароларга 5 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказган.

«Компромат иши» судга оширилди

 

Аввалроқ ДХХ Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва «давлат ташкилотларида ишловчи бошқа шахслар» Telegram'даги «Kompromatuzb» ва бошқа каналлар орқали содир этилган жиноятларга алоқадорликда гумонланаётганиб, қўлга олинганди. Мазкур ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Олий суд матбуот хизмати маълумот берди.

 

Маълум қилиншича, Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми «а» банди, 25,165-моддаси 3-қисми «а» банди, 184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаси билан айбланган Х. Д. (1984 йилда Андижон вилоятида туғилган), Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми «а» банди, 25,165-моддаси 3-қисми «а» банди ва 243-моддаси билан айбланган С. Х. (1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган), Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми «а» банди ва 25,165-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбланган А. А. (2004 йилда Андижон вилоятида туғилган) ҳамда Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а», «б», «в» бандлари билан айбланган М. М. (1973 йилда Андижон вилоятида туғилган) га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, айни пайтда ушбу жиноят иши «E-XSUD» электрон ахборот тизими орқали судьялар ўртасида тақсимланиш жараёнидадир.

 

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 138 000 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

 

Жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади, дейилади расмий хабарда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

«Компромат иши» судга оширилди | Zamon.uz