Ўзбекистонда 6 июль кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди
Республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 6 июль, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.







