Шавкат Мирзиёев Қуръон китобини ёқиб юборилганини қоралади
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръон китобини ёқиб юборилганига муносабат билдирди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашувда Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади.
«Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз. Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёевга кўра, ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди.







