Ўзбекистон

Автомобилда халқаро ташув учун рухсатнома бериш тартиби белгиланди

Рухсатномалар берилган кундан 90 кун ичида қайтариш шарти билан ташувчиларга берилади.

Автомобилда халқаро ташув учун рухсатнома бериш тартиби белгиланди

 

Ҳукумат қарори билан автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.

 

Низомга кўра, рухсатномаларда автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташиш турлари (икки томонлама, транзит ёки учинчи давлатга/дан ташиш) ва улардан фойдаланиш шартлари кўрсатилади.

 

Рухсатномалар қуйидаги асосий турларга бўлинади: 

 

  • икки томонлама юк ташиш учун;
  • транзит юк ташиш учун;
  • учинчи давлатга/дан юк ташиш учун;
  • икки томонлама/транзит юк ташиш учун;
  • икки томонлама қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;
  • транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун;
  • икки томонлама/транзит қатновларда йўловчиларни номунтазам ташиш учун.

 

Хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун аризани миллий ташувчи ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда «Е-авто рухсатнома» ААТ орқали такдим этади ва ариза олинган кундан 1 иш кунида кўриб чиқилади. Рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш «Е-авто рухсатнома» ААТда автоматик тарзда амалга оширилади.

 

Рухсатномалар улар берилган кундан 90 календарь кун ичида ваколатли органга қайтариш шарти билан ташувчиларга берилади. Ҳар бир бериладиган хорижий/кўп томонлама рухсатнома учун БҲМнинг тўртдан бири (82 минг 500 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

 

Миллий ташувчи томонидан унга берилган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ёки улар бўйича ҳуқуқлар учинчи шахсларга берилганлиги аниқланган тақдирда, «Е-авто рухсатнома» ААТда автоматик тарзда ушбу ташувчига – 3 ой муддатга, йил давомида қайта аниқланса – 6 ой муддатга барча хорижий/кўп томонлама рухсатномалар берилиши тўхтатилади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"