Ўзбекистонда 12 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Республиканинг катта қисмида ҳарорат 45 даража иссиқ бўлади

Ўзбекистонда 12 июль, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 27-32 даража, чўл ҳудудларда 35 даражагача, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.







