Ўзбекистон

Ўзбекистон автомобиль бозорида июнь ойида пасайиш кузатилди

Ушбу ойда янги маҳаллий енгил автомобиллар савдоси 20 фоизга камайган бўлса, хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 14 фоизга ўсди.

Ўзбекистон автомобиль бозорида июнь ойида пасайиш кузатилди

 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2023 йил бошидан бери май ойи Ўзбекистон автомобиль бозоридаги энг муваффақиятли ой бўлди, бироқ июнь ойида пасайиш кузатилди.

 

Қайд этилишича, июнь ойида сотилган автомобиллар сони 123 мингтани ташкил этди. Ушбу кўрсаткич май ойи билан солиштирилганда 21 фоизга пасайганини, 2022 йилнинг июнь ойига нисбатан 2,6 фоизга ўсганини кўриш мумкин.

 

Ёзнинг биринчи ойида Ўзбекистонда 110,5 минг дона енгил автомобиль сотилган бўлиб, кўрсаткич бир ой давомида 21,6 фоизга камайган.

 

Шунингдек, июнь ойи давомида бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси 17,5 фоизга камайди. Ушбу ойда янги маҳаллий енгил автомобиллар савдоси деярли 24 мингни ташкил этди ва май ойига нисбатан 20 фоизга камайди.

 

Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси эса июнь ойида 3,7 мингтани ташкил этиб, 14 фоизга ўсди.

 

Бундан ташқари, 2023 йилнинг биринчи ярмида электромобиллар савдоси 7,6 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиши 1,7 баравар кўпайгани кўриш мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон автомобиль бозорида июнь ойида пасайиш кузатилди | Zamon.uz