Ўзбекистонлик математиклар халқаро олимпиада ғолиби бўлди
Улар қандай мукофот олади?

Ўзбекистонлик ёш математиклар Халқаро олимпиадада 3 та медалга эга чиқишди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Япониянинг Чибо шаҳрида 5-13 июль кунлари 64-Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтда. Унда дунёнинг 112 та мамлакатидан жами 623 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этди. Мусобақада Ўзбекистонлик 3 нафар ўқувчи бронза медалларини қўлга киритди.
Ғолиб ўқувчилар:
Озодбек Ахтамов - Тошкент шаҳар, Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 9-синф ўқувчиси;
Анварбек Рахматов - Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
Анварбек Садуллоев - Бухоро вилояти, Пешку тумани, 18-мактаб, 11-синф ўқувчиси.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, 3-ўрин (бронза медаль) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари берилади.
Маълумот учун, ўзбекистонлик ёшлар 1997 йилдан бошлаб иштирок этаётган мазкур нуфузли мусобақада ҳозирга қадар 10 та кумуш ва 32 та бронза медаллари қўлга киритилган.
Бугун олимпиаданинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади.







