Ўзбекистон

Тадбиркорлик субъектларининг бўш турган биноларига нисбатан ҚҚС ва фойда солиғини тўлаш амалиёти бекор қилинади

Шунингдек, солиқ кодексига бир қатор бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилмоқда

Тадбиркорлик субъектларининг бўш турган биноларига нисбатан ҚҚС ва фойда солиғини тўлаш амалиёти бекор қилинади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Ушбу қонун лойиҳаси билан солиқ кодексининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Хусусан, кодекснинг 461 ва 462–моддаларига ўзгартиришлар киритиш орқали, тадбиркорлик субъектларининг бўш турган бинолари, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари шунингдек, қурилиши тугалланмаган объектларига нисбатан солиқ ставкасини ошириш тарзидаги таъсир чоралари қўлланилмаслиги муносабати билан ушбу тоифадаги солиқ тўловчиларни мажбурий тарзда қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтказиш амалиёти бекор қилинмоқда.

 

Шунингдек, 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда эса электротехника тармоқ корхоналарининг ихтисослаштирилган марказларининг объектлари ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича мол-мулк ва ер солиқларини ҳисобланган суммадан 1 фоиз, ижтимоий солиқни ҳам 1 фоизли ставка бўйича тўлаши назарда тутиляпти.
 

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.