Жаҳон

Инқирозга учраган Судан

Кўплаб давлатлар можарони турлича ҳал қилишга уринмоқда.

Инқирозга учраган Судан

 

Кения бошчилигидаги тўрт Шарқий Африка давлати Суданда кучайиб бораётган можарога барҳам бериш мақсадида тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва уруш зонасида қолган миллионлаб одамларга гуманитар ёрдам етказилишини таъминлаш учун минтақавий кучларни жойлаштиришга интилмоқда.

 

Аммо урушаётган гуруҳларнинг келишувига эришиш қийин бўлади, чунки апрел ойи ўрталарида можаро бошланганидан бери улар ҳарбий ғалабадан бошқа нарсага қизиқиш билдиришмаяпти.

 

Айни пайтда Мисрда Судан армияси ва ҳарбийлаштирилган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари ўртасидаги можарога барҳам бериш йўлларини муҳокама қилиш учун Судан қўшниларининг саммити ўтказилмоқда.

 

Генерал Абдел Фаттоҳ ал-Бурхон бошчилигидаги ҳарбийлар Судан шарқи ва марказининг катта қисмини назорат қилади ва пойтахт Хартумдаги базаларини ушлаб қолиш учун курашмоқда.

 

Ҳарбийлар пойтахтдаги рақиб томон позицияларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда, бу эса тинч аҳолининг кенг кўламли қурбонларига сабаб бўлган. Можародан энг кўп зарар кўрган Дарфурда одамлар қўшни Чадга қочмоқда.

 

Можаронинг иккинчи ҳафтасидан бери АҚШ ва Саудия Арабистони Саудиянинг Жидда шаҳрида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Аммо жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича сулҳнинг энг сўнггиси Қурбон ҳайити байрамидан кейин тугади.

 

АҚШ ва Саудия Арабистони яқин кунларда янги таклиф билан чиқишларини айтишди. Улар, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларини ушбу жараёнга жалб қилишга ҳаракат қилишди, бу жуда муҳим, чунки БАА РСФнинг асосий қўллаб-қувватловчиси сифатида кўрилади ва баъзи маълумотларга кўра, уларни қуроллантиришда давом этмоқда.

 

БАА бу хабарларга изоҳ бермади. Кения, Эфиопия, Жанубий Судан ва Жибути раҳбарларидан иборат тўртлик Суданнинг демократияга ўтишини тиклаш учун ўт очишни тўхтатиш, гуманитар ёрдам ва сиёсий мулоқотни излаш учун тайинланган.

 

Гуруҳга раҳбарлик қилаётган Кения Президенти Уилям Руто очиқчасига гапириб, урушни "бемаънилик" деб таърифлаб, урушаётган томонларни мамлакатни вайрон қилиш ва тинч аҳоли ўлимига олиб келган ҳаракатлар учун қоралади.

 

Айнан шу лидерлар гуруҳи Эфиопия пойтахти Аддис-Абебада йиғилиб, минтақавий интервенсия кучларини ташкил этиш йўлида илк қадамларни қўйди.

 

Улар жанг олиб бораётган генераллар - Бурҳон ва Ҳемедти ўртасида ўт очишни тўхтатиш учун юзма-юз учрашув ташкил этиш устида ишламоқда. Бу можарога барҳам беришнинг иккинчи йўли саналади.

 

Учинчи трек август ойида бошланиши керак бўлган "инклюзив сиёсий жараён". Бу Суданнинг демократия йўлига қайтишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида фуқаролик вакилларини бир жойга тўплаш ва уларга етарлича сиёсий ёрдам беришни талаб қилади.

 

Аммо генерал Бурҳон ташаббусни рад этиб, бу РСФга нисбатан нохолис эканлигини даъво қилди. У, шунингдек, баъзи фуқаролик партиялари раҳбарларини генерал Хемедти тарафида бўлганликда айблади.

 

Миср аллақачон Судандан келган 250 000 дан ортиқ қочқинларни қабул қилмоқда. Ҳукумат Хартумда давом этаётган вайронагарчиликлар туфайли мамлакатнинг бутун ўрта табақаси икки миллион ва ундан ҳам кўпроқ одамларнинг муқаррар равишда чиқиб кетишига олиб келишидан қўрқади.

 

Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Қатар билан қўшма ташаббусни эълон қилди ва ўзининг саммит йиғилишини ўтказмоқда.

 

Миср генерал Бурҳонга очиқчасига ҳамдардлик билдиради. Жаноб Сиси генерал Бурҳонни Судандаги энг ишончли иттифоқчиси деб билади.

 

Аммо баъзи дипломатик доираларда рақиб Африка ва Араб тинчлик жараёнлари бир-бирини бекор қилади, деган хавотир бор.

 

Можаро қурбонларига ёрдам бериш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ожизлик қилмоқда. Унинг Судан бўйича махсус вакили Волкер Пертесни генерал Бурҳон персона нон грата деб эълон қилди. Аксарият суданликлар БМТнинг Судандаги муваффақияцизликларидан хавотирда ва унинг дипломатик саъй-ҳаракатларини кўришни хоҳламайдилар.

 

Баъзи суданликлар Европа Иттифоқини ўтмишда мамлакат чегараларини назорат қилиш режасининг бир қисми сифатида РСФни қўллаб-қувватлаганликда айбламоқда.

 

Судан пойтахтида тиббиёт тизими қулаш арафасида турибди. Қарийб уч ойдан бери давом этаётган қуролли тўқнашувлар туфайли тиббиёт муассасаларининг 20 фоизи ишламайди. Касалхоналар олдида турган яна бир муаммо — тиббий ходимларнинг етишмаслиги, чунки уларнинг аксарияти жамоат транспорти бузилганлиги сабабли уйда қолиб кетган, бошқалари эса оддий аҳоли билан бирга можаро содир бўлган ҳудудни тарк этган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Инқирозга учраган Судан | Zamon.uz