Ўзбекистонда 16 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

«Ўзгидромет» 16 июль, якшанба куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонинг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.







