Ўзбекистонда 18 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Республиканинг аксарият ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда 18 июль, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.







