Жаҳон

Тинч океанида уч ой сузиб юрган денгизчи қутқарилди

Тим Шеддок ва унинг ити Тинч океанида бўронга учраган ва уч ой давомида хом балиқ еб, ёмғир сувини ичиб, ёрдам кутган.

Тинч океанида уч ой сузиб юрган денгизчи қутқарилди

 

Тинч океанида 51 ёшли австралиялик Тим Шеддок қутқарилди, у ити билан бирга уч ой давомида очиқ океанда ўз кемасида сузиб юрган.

 

Шеддок апрель ойида Мексиканинг Ла-Пас портидан катамаранда йўлга чиққан. У Тинч океанидаги Франция Полинезияси архипелагига қадар 6000 км масофани босиб ўтишни режалаштирган. Унинг ити Белла кемада у билан бирга бўлган. 

 

Саёҳат бошланганидан бир неча ҳафта ўтгач, улар катамарандаги электроника ва радио алоқаларини ўчириб қўйиб, кемани бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келтирган бўронга дуч келган. Шеддок ва унинг ити 6 июль куни балиқ овлаш кемасидаги вертолёт томонидан аниқланмагунча, уч ой давомида очиқ океанда сузиб юрган. 

 

Шу вақт ичида австралиялик ёмғир сувини ичган ва океанда овланган хом балиқни истеъмол қилган - Шеддокнинг балиқ овлаш тўри бўлган. Энди қутқарилганлар траулерда Мексикага қайтиб кетмоқда.

 

«Мен денгизда жуда оғир синовдан ўтдим. Мен дам олишим ва яхши овқатланиш керак, чунки узоқ вақт ёлғиз эдим. Соғлигим жойида», — дейди Тим Шеддок. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тинч океанида уч ой сузиб юрган денгизчи қутқарилди | Zamon.uz