Жаҳон

Саудия Арабистони ва Туркия уруш пайти Россияга олиб кетилган украиналик болаларни қайтариш устида ишламоқда

Аввалроқ Халқаро жиноий суд Владимир Путинга нисбатан украин болаларининг Россияга депортациясини ташкил этиш бўйича иш очганди.

Саудия Арабистони ва Туркия уруш пайти Россияга олиб кетилган украиналик болаларни қайтариш устида ишламоқда

 

Саудия Арабистони ва Туркия уруш пайтида Россияга олиб кетилган украиналик болаларни қайтариш бўйича келишувни муҳокама қилмоқда. Музокараларда Роман Абрамович иштирок этмоқда. Бу ҳақда Британиянинг The Financial Times газетаси музокаралардан хабардор манбалар сўзларига таяниб хабар берди.

 

Қайд этилишича, музокаралар давомида уруш пайтида Россияга олиб кетилган минглаб болаларнинг рўйхати тузилмоқда, дейди манбалар,

 

Аввал хабар қилинмаган музокаралар бир неча ойдан бери давом этмоқда. Муҳокамаларда «Челси» футбол клубининг собиқ хўжайини Роман Абрамович ҳам иштирок этмоқда. Илгари у Россия Федерацияси Президентининг вакили сифатида Украина билан музокараларда, шу жумладан асирларни алмашиш ва “дон битими”ни тузишда ҳам иштирок этган.

 

Маълумот учун, март ойида Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ва унинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Беловани Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилишда айблаган эди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"