Ўзбекистон

Ўзбекистонда 6 нафар мансабдор шахс тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

Рўйхатда журналист Шокир Шарипов ва «Kun.uz» нашрини судга бериб, 1 млрд сўм товон пули талаб қилган раҳбар, 3 нафар ҳоким ва Миллий антидопинг агентлиги директори бор.

Ўзбекистонда 6 нафар мансабдор шахс тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотларига кўра, республикадаги 6 нафар раҳбар мансабдор шахс  (3 нафар туман-шаҳар ҳокими, 1 нафар агентлик, 1 нафар унитар корхона ва 1 нафар қўмита раҳбари) тадбиркорлик субъектларининг таъсисчилари эканлиги аниқланган.

 

Хусусан:

 

  • Миллий антидопинг агентлиги директори А. Садиков «Total Oil» МЧЖ;

  • «Ахборотлаштириш Бош маркази» ДУК раҳбари Д. Сариходжаев «Мусаммо» МЧЖ;

  • Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С. Носирова «Сабина Иссиқ Нонлари 777» ва «Кўмир Саноати» МЧЖлар;

  • Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У. Файзиев «Zarafshan Golden Group» ва «Zarafshon Grand Invest» МЧЖлар, «Ғани Бобо Чорваси» фермер хўжалиги;

  • Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов «Sanico Group» ва «Uv-Maks» МЧЖлар;

  • Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б. Шарипов «Каромат Ойижон-Сурхон» фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

 

Таъкидланишича, аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг юқори турувчи идораларига Агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, юқоридаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши (мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши) чоралари кўрилмоқда.

 

Маълумот учун, Ипакчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Шарипов «Kun.uz» ва журналист Шокир Шариповга нисбатан судга даъво аризаси киритганди.

 

Баҳром Шарипов ўз даъво аризасида «Kun.uz» мақоласидаги маълумотларни асоссиз деб атаган ҳамда бу ўзи ва оиласининг обрўсига путур етказганини қайд этган. У суддан таҳририят ва журналистни раддия эълон қилиш, омма олдида кечирим сўраш ва улардан маънавий зарар учун 1 миллиард сўм ундиришни сўраганди.

 

Кейинчалик Баҳром Шарипов «Kun.uz» ва журналист Шокир Шариповга нисбатан судга берган аризасини қайтариб олган.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.