Ўзбекистонда илк маротаба давлат–хусусий шериклик асосида ГЭС қурилади
Иншоотлар қурилишига Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан юқори малакага эга хорижий маслаҳатчилар йўлланган.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ умумий қуввати 46,6 МВт, йиллик ўртача ишлаб чиқариш ҳажми 179 млн кВт/соат ва умумий қиймати 106,9 млн доллар бўлган 5 та — «Қизилдарё», «Сувлисой», «Дукентсой», «Кўксув» ва «Қуйи Кўксув» ГЭС лойиҳаларини инвесторлар (хусусий шерик) жалб қилиш мақсадида тендерга қўйди.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, бу Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида қуриладиган биринчи ГЭС бўлади.
Қайд этилишича, ДХШ асосида қурилиши режалаштирилган ГЭСларга Жаҳон банки томонидан «Институционал салоҳиятни ошириш» грант маблағлари ҳисобидан юқори малакага эга хорижий маслаҳатчилар йўлланган.
Тендер ягона лот орқали август ойида ўтказилади.







