Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тошкентни айланиб, инфратузилма лойиҳаларини кўздан кечирди

Президент мутасаддиларга Ботир Зокиров ва Навоий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қуриш, пиёдалар йўлакларини қулайлаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Тошкент-Шарқий аэропорти қурилишини ҳам кўздан кечирди ҳамда манзарали дарахтлар манзарали дарахтлар экиш кераклигини айтди.

Шавкат Мирзиёев Тошкентни айланиб, инфратузилма лойиҳаларини кўздан кечирди

 

Шавкат Мирзиёев 20 июль куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. 

 

Сўнгги йилларда Tashkent city мажмуасида улкан иншоотлар барпо этилди. Айни пайтда унинг «Пахтакор» метро бекати тарафида йирик савдо маркази қурилмоқда. Давлат раҳбари бу ерда бўлиб, пиёдалар ва автомобиллар учун шароитларни кўздан кечирди. Келгусида ҳаракат янада кўпайишини инобатга олиб, Ботир Зокиров ва Навоий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қуриш, пиёдалар йўлакларини қулайлаштириш зарурлигини таъкидлади.

 

 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Навоий, Ойбек, Нукус кўчалари бўйлаб юриб, йўллардаги шароитни кўздан кечирди, одамлар билан суҳбатлашди. 

 

 

Транспорт инфратузилмаси билан боғлиқ яна бир лойиҳа – Тошкент халқаро аэропорти ёнидаги кўприк. Автомобиллар қатновига қулайликни ошириш мақсадида у кенгайтирилиб, қўшимча эстакада қурилмоқда. Унинг узунлиги 650, эни 30 метр бўлади. Айланма шаклидаги чиқиш-тушиш йўллари қайрилиб олиш хавфини йўқотиб, ҳаракатни осонлаштиради.

 

Президент бу ердаги қурилиш жараёнини кўрди, атрофни кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахтлар экиш кераклигини айтди.

 

«Бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туманида ҳам бунёдкорлик жадал. Шу боис яшил боғларни сақлаб қолиш жуда муҳим. Абдулла Қодирий ва Кичик ҳалқа йўли орасидаги Элбек боғи ана шундай сўлим масканлардан. Давлатимиз раҳбари бу боғни асраш, аҳолининг дам олиши учун шароитларни кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди», —  дейилади хабарда.

 

Шавкат Мирзиёев, Шунингдек, «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини ҳам бориб кўрди.

 

Бу аэропортнинг умумий майдони 693 гектар. Лойиҳага кўра, унда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги, замонавий терминаллар, самолётлар учун ангар ва перронлар бўлади. Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология асбоб-ускуналари билан жиҳозланади.

 

 

Бугунги кунда учиш-қўниш йўлаги ва юқори мартабали меҳмонлар терминали биноси барпо этилган. Президент уларни кўздан кечирди. Галдаги қурилиш ишларини молиялаштириш, терминалнинг ташқи кўриниши ва делегациялар учун қулайликларни қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"