Дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди
Республика бўйича ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Кундуз кунлари ҳарорат 37-40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача бўлади.
Қайд этилишича, кейинги ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва ҳаво ҳарорати яна 1-2 даражага кўтарилади.







