Ўзбекистон

Президент кафель ва керамогранит маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонага борди

Шавкат Мирзиёев ҳокимлар билан Тошкент шаҳри туманларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Президент кафель ва керамогранит маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонага борди

 

Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Чилонзор туманига ташрифи чоғида «Oriyent keramik» корхонасини бориб кўрган, унинг фаолиятини кенгайтириш муҳимлигини айтган эди. Шундан сўнг Сергели тумани ҳудудида яна бир завод қурилиб, хориждан илғор технология келтириб ўрнатилди. Корхона шу йил июнь ойида фаолият бошлаб, 450 киши иш билан таъминланди.

 

 

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев унинг иш жараёни билан танишиб, маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди.

 

Қайд этилишича, бу лойиҳанинг қиймати 42 миллион доллар бўлиб, йилига 10 млн квадрат метр кафель ва керамогранит маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотлар деярли юз фоиз маҳаллий хомашёдан тайёрланиши боис хорижникидан бир неча баробар арзон. Уларнинг сифатли, турли ранг ва ҳажмда экани бозорбоплигини таъминламоқда.

 

Илгари бундай катта ўлчамдаги керамогранит кафеллар юртимизга импорт қилинар эди. Энди уларнинг ўрнини тўлдириш билан бирга, маҳсулотларнинг ярмини экспорт қилиш ҳам мумкин. Давлат раҳбари ушбу корхона тажрибаси асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.

 

Бундан ташқари, шу ерда Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари билан мулоқот бўлди. Улар тадбиркорлик, бандлик, бунёдкорлик лойиҳалари юзасидан ахборот берди.

 

«Ислоҳотларимиз, ҳудудларга бераётган имкониятларимиз натижасида ҳокимларнинг дунёқараши ўзгараяпти. Бугун Тошкент туманлари катта-катта марралар қўйяпти. Энг катта масалалар – ишсизликни камайтириш, инвестиция олиб келиш ва экспорт. Мана, ʼ20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассисʼ дастурини бошладик. Бу ҳам аҳоли, ҳам тадбиркорлар учун катта имконият. Яна бир муҳим вазифа – ’Яшил маконʼ умуммиллий лойиҳамиз. Кўчат экиш, боғ яратиш ишларини давом эттириш, яшил ҳудудларни кўпайтириш, одамларнинг дам олиши учун шароит ташкил қилиш керак», – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Тадбиркорлик, рақамлаштириш, хизматлар соҳасида хориж тажрибасини ўрганиш бўйича кўрсатмалар берилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"